1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Исломда қўшничилик

8-02-2022, 08:21 304 Ўқиш режими + -
Ислом динида қўшничилик ҳақ-хуқуқларига катта эътибор қаратилган бўлиб, ким бўлишидан қатъий назар улар билан қўшничилик бурчимизни адо этишимиз зарур.
Агар Аллоҳ таоло бандага яхши қўшни ато қилса, кўпгина хайр-яхшиликларга сабаб бўлади. Аксинча, ёмон қўшнидан турли ёмонликлар кутилишининг ўзи турмуш ҳаловати ва осойишталигини кетказади.
Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа мулоҳазалар асосида Исломда қўшничилик алоқасига алоҳида эътибор берилган. Қўшнининг ҳаққи юқори кўтарилган. Унга яхшилик қилиш ҳақида қўплаб тавсиялар берилган.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида қуйидагича марҳамат қилади:
“Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яxшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яxшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.
Тушунмовчилик орқали қўшнилар ўртасига баъзан хафачиликлар тушиб қолса, бир-бирлари билан узоқ вақт аразлашиб, гаплашмай, ҳатто саломлашмай юриш мусулмончиликка умуман тўғри келмайди.
Пайғамбар алайҳиссалом  “Ҳар кимнинг Аллоҳ таолога ва охиратга имон келтиргани рост бўлса, қўшнисига ёмонлик қилмасин, озор бермасин, меҳмонга икрому иззат кўрсатсин. Ҳақиқий мўмин бўлса, гапирганда фойдали гаплардан гапирсин ёки сукут сақласин!”
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга саҳобалар бир аёлни мадҳ қилиб, мақтабдилар: “Бир аёл борки, кечалари бедор бўлиб намозлар ўқийди, кундузи рўза тутиб, садақа ва эҳсонлар қилади. Аммо қўшниларига тили билан озор бериб туради” – дебдилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай аёл мақтовга сазовор эмас, балки у дўзах аҳлидандир” – деган эканлар.
Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг саодатидандир», дедилар».
Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.
Шунинг учун ҳам Исломда қўшничиликка жамиятдаги энг муҳим алоқалардан бири сифатида қаралади. Шу боис ҳам қўшничилик алоқаларига Қуръони каримда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида, шариат таълимотларида, мужтаҳид уламоларимизнинг ижтиҳодларида, тасаввуф ва адабиётларда катта эътибор берилган.
 Нормурод Шойимов, 
Китоб тумани "Севаз" жоме масжиди имом-хатиби