Интрнет тармоқларида айрим кимсалар бошқаларни мазҳабсизликка чақира бошладилар.
Хўш, уларнинг мақсади нима?
Мазҳабсизликка чақирувчиларнинг ўз олдига қўйган ғаразли мақсади бор. Ана шу мақсадни амалга ошириш учун бошқаларни мазҳабсизликка чақирадилар. Уларнинг ғаразли мақсади шуки, мазҳаббошиларни ва уларнинг мазҳабини айблаб, уларни бемазҳаб қилиш. Сўнгра эса мусулмонларни тушкун аҳволдалигини, уларга зулм қилинаётганини, жиҳодни, ҳижратни, шаҳидларга бериладиган мукофотларни тарғиб қилиш ва мусулмонларнинг тинчлик-хотиржамлигини йўқотиб, уларнинг ҳалокат сари етаклашдир.
Биз мўъмин-мусулмонлар уларнинг ғаразли мақсадларидан огоҳ бўлиб, ўзимиз ва аҳлимизни турли хил адашишликлардан асрайлик!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби