БМТ тарқатган маълумотларга кўра, гиёҳвандлик инсон иродасини ва жисмоний саломатлигини синдирувчи, шахс инқирозига олиб келувчи оғир ва тез ривожланувчи касалликдир. У нафақат инсоннинг ўз ҳаёти, балки атрофдагилари ҳаётини ҳам хавф остига қўяди. Гиёҳвандлик иллати ёш, жинс танламайди. Яна бир хавфли томони, гиёҳвандликка чалинган бир киши камида 15 кишининг шу жирканч иллат қармоғига илинтирмоқда. Қолаверса ҳаётда 5-7 ёшли гиёҳвандлар ҳам борлиги ташвишлидир. Улар бунга ота – оналарининг шу иллатга берилганлиги сабаб йўлиққанлар.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари гиёҳвандлик остонасини ҳатлаганларни кеч бўлмасдан даволанишга чақирмоқдалар. Чунки бу иллатни дастлабки босқичларида даволаш имкони бор. Аммо, гиёҳвандликнинг оғир шаклларидан ҳисобланмиш героинга тобеликка ҳеч қандай даво йўқ. Бошқача қилиб айтганда бундай иллатлардан узоқ юриш соғлом ва ҳалол яшаш – энг мақбул даво усулидир десак муболаға бўлмайди. Мусулмончиликда бу балони харом ҳисобланганлигини эътиборга олсак, ота – боболаримизнинг “Ҳаромдан узоқ юр, болам” деган ҳикматли ўгити эсимизга келади. Бурхониддин Марғиноний “инсон сиҳат – саломатлигига ва ақлига зарар қиладиган гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши шаръан ман қилинишини таъкидлаган. Зотан, гиёҳвандлик каби жамият ҳаёти учун зарарли иллатни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар бир онгли фуқаронинг вазифасидир.
Ражабхон ҚИЯМОВ,Нишон туман бош имом-хатиби