1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Масжиди Набавий ҳовлисига чипли гиламлар тўшалди

9-02-2022, 17:03 504 Ўқиш режими + -
Мадинадаги Масжиди Набавий ҳовлисида намозхонлар намоз ўқийдиган қизил гиламлар 12 мингта янги яшил гиламга алмаштирилди, дея хабар беради ArabNews.
Гиламлар маҳаллий шароитда, аниқ техник стандартларга мувофиқ ва намозхонлар учун қулайликларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Улар қалинлиги ва чидамлилиги билан ажралиб туради, бундан ташқари, ювилгандан кейин ҳам ранги ўчмайди.
Ҳар бир гиламда унинг ишлаб чиқарилиши, ишлатилиши, жойлашуви ва ювиш вақти ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ва тизимга уланган электрон чип мавжуд.
Масжиди Набавий ҳовлисига янги гиламларни тўшаш пайтида Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бошқарма бошлиғи Шайх Абдураҳмон ал-Судайс ҳозир бўлди.


Азон.уз