1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Неъматларни шукрини адо қилайлик

10-02-2022, 08:43 264 Ўқиш режими + -
Бугун  Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам, умматининг кўпчилиги, барча шарт-шароитлари бўлган уйларда яшаб,  уларни барча оила-аьзоларини  манзилларига элтадиган, бошқалар ҳавас қиладиган  уловлари, заҳирасида  бир-неча ойларга етадиган моддий ва маьнавий таминотлари ва  бошқа хонадонларга ёрдам қўлини чузиш имкониятлари  бўлса ҳам, шу яшаш ҳам яшашми деб нонкўрлик қилаётганларини  гувоҳи бўламиз.
 Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:  
“Ва У сизларга барча сўраган  нарсаларингиздан  берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангиз, саноғига ета олмайсизлар. Ҳақиқатан инсон ўта золим ва ношукрдир”. (Иброҳим сураси 34-оят).  
Ҳеч қайси даврда уммати  Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам,  биз каби бундай бой бўлмаган эди.  Бунча имкониятларга эга бўлмаган эди. Аллоҳ осмоннинг, ернинг ва бутун барака эшикларини устимизга очиб,  ҳар хил неъматлар, турли имкониятлар билан бизни сийлади. 
Ўзини имонлиман деб, даъво қилаётган инсонлар  қўлидаги бир-неча миллионлик телефонидан тортиб, унга маиший хизмат қиладиган  қурулмалари бўлса ҳам  ўтаётган кунларига рози бўлмайдилар. Бу имкониятлар қанча-қанча инсонларнинг умиди, орзуси, дуосидир. Шу билан ҳам, Аллоҳ таолога ҳамд сано айтиш ва шукр қилишлик йўқ.
Ибн Аббос ва Анас ибн Моликдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини қабр тупроғидан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
 Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам,   умматларининг ўзгарадигин вақти  келди. Биз ўзимизни ўзгартирмасак,  Аллоҳ бизни шу холимизга ташлаб қўяди.  Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
                 .....إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ 
яъни: “...Албатта, бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларни ўзгартирмас...” (Раъд сураси 11-оят)
Бу ояти карима билан  Аллоҳ инсонларни адолатсизлик, динфурушлик, етимни ҳаққини ейиш ва ҳар-бир соҳада ижобий ўзгаришимиз билан биргаликда, нонкўрлик қилмасдан берилган  неьматларга шукур қиладиган инсон бўлиб ўзгаришимизни хохлайди. Агар ўзгармасак Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. 
 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
   لئن شكرتم لأزيدنكم ولئن كفرتم إن عذابي لشديد....
 “.... агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”   [ Иброҳим - 7 ]
Хулоса қиладиган бўлсак биз ўзимиздаги иймон, соғлик, фарзанд, тинчлик ва бошқа бир қанча неьматлар  бўла туриб оз шукр қиламиз.  Чунки бу берилган имкониятларни чин ихлос билан тафаккур, тадаббур қилиб кўрмаймиз. Валлоҳу аълам.

Нишон тумани "Мулла Унгбой" жоме масжиди имом хатиби Шопиев Абдурауфхон