Айрим кимсаларнинг одамларни динга қўполлик билан чақираётганликларига раддия.
Интернет тармоқларида айрим кимсалар одамларга қўпол муомила қилмоқдалар. Улар бу қўпол муомилалари билан динга зарар бераяптилар ва одамларни диндан безитмоқдалар.
Ислом дини мўъмин-мусулмонларни динга ҳикмат ва чиройли насиҳат билан чақиришга буюради. Одамларга нотўғри муомила қилишдан қайтаради.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Куръони каримда: "Раббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват килинг ! Улар билан энг чиройли услубда мунозара қилинг! Албатта, Раббингизнинг Ўзи Унинг йулидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва У ҳидоятга эришганларни ҳам билувчироқдир" (Наҳл сураси, 125-оят),-дейди.
Шу сабабли одамларга ёмон муомила қилишда эҳтиёт бўлайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охиратда яхшилик ато қилсин!
Р. Акбаров,Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом-хатиби