1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳизбут-таҳрирнинг ёшлар онгига зарари

10-02-2022, 12:30 197 Ўқиш режими + -
Ҳизбчилар ислом дини кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш ва одамлар онгига сингдиришга дағаллик, қаттиққўллик сиёсатини кўллаш, урни келганда жисмоний ва ҳарбий куч ишлатиш керак, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш зарур эмас, деб чиқмоқдалар. 
Ваҳоланки, жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)  Ислом равнақи бўйича қандай ютуқларга эришган бўлсалар, фақат гўзал ахлоқлари ва намунали одоблари ҳамда илиқ муомалалари туфайли эришганлар. 
Курьони каримда: "Раббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг чиройли услубда мунозара қилинг! Албатта, Раббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва   У ҳидоятга эришганларни ҳам билувчироқдир"  (Нахл, 125),-дейилади. 
Демак,ислом дини барча аҳли муслимни юксак ахлоқли бўлишга чақиради. Ҳизбчилар эса ахлоқ-одоб, хушмуомалали бўлиш, одамлар билан яхши муносабатда бўлиш каби инсоний фазилатлардан воз кечиб, мақсадларини амалга ошириш йўлида  ҳар қандай номақбул услубларини қўллаш мумкин ,деб фатво беради. Фатвони ўзларининг фикрича берадилар бу асло мумкин эмас. 
Фатвони қозилар, муфтийлар  беради. Ҳизбчилар илмсизлигидан ҳар хил гаплари билан ёшларни чалғитади, ғўр ёшлар   уларнинг домига билиб билмай   тушиб қолаяпти .Ёшлар ҳизбчиларга эргашиб  умрига, ота-онасига, ака-ука,опа-сингилларига, муқаддас ватанига хиёнат қилаяпти. 
Ҳизбчиларга эргашган ёшлар, илмсизлигидан ва илмсизларга эргашиб  ота-онасини кофир дейишлари ,ўз оиласидан воз кечишлари ,ёки оилаларини ўзга юртларга олиб бориб ,сарсон саргордон қилиниши Ислом динида кўрсатилмаган. Ҳизбчиларнинг қилаётган ишлари  ва гапираётган гаплари  ҳеч бир асоссиз  гаплардир. Қиладиган ишлари тинч мамлакатларни нотинч қилиш, ғўр ёшларнинг миясини заҳарлаш, Ислом динида айтилмаган   масаларни  айтиб, Қурони Карим маъноларини билмасдан ,ҳадисларнинг маьноларини бузиб айтиш, илмсизлигини тан олмасдан  ҳар хил чиқишлар маьрузалар қилиб  ёшларни йўлдан оздириш қаттиқ гуноҳкорликдир.
А.Беккамов
Нишон тумани «Мунаввара» жоме масжиди имоми