1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Интернет тармоқларида динда чегарадан чиқувчиларга раддия

15-02-2022, 09:06 207 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишилар ўзларини ҳадларини билмасдан ҳамма соҳада айниқса, диний соҳада чегарадан чиқмоқдалар.
Динда чегарадан чиқиш инсонни  динда ғулувга кетадиган, олимликни даъво қиладиган, уламоларга қарши борадиган, ҳеч бир тажриба ёки малакасиз бўлгани ҳолда улкан ишларга аралашадиган, фақиҳлар ва раъй эгалари бўлган шахсларга мурожаат қилмайдиган қилиб қўяди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) одамларни динда чегарадан чиқишга эҳтиёт бўлишга буюриб шундай деганлар:  
“Эй, одамлар! Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар! Чунки сиздан аввалгиларни динда ҳаддан ошиш ҳалок қилган” (Ибн Можа ривоятлари).
Динда чегарадан чиқиш натижасида инсон ҳақ йўлдан оғишишга ва йироқлашишга олиб боради. 
Аллоҳ таоло барчамиз турли хил адашишликдан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими, Қарши туман “Халфа эшон ибн Мухтор” жоме масжиди имом хатиби