Интернет тармоқларида айрим кишилар ўзлари тушуниб-тушунмай Аҳли сунна ва жамоа деб аталган нажот топувчи тоифага мухолиф гапларни айтмоқдалар. Кимки аҳли суннат ва жамоага мухолиф қилса,аҳли суннат ва жамоа олимларини ёмонласа яхши иш қилмабди.
Маълумки, аҳли суннат ва жамоа бугунги кунда тўрт мазҳабда жам бўлган. Кимки бу тўрт мазҳабдан чиқса, у аҳли бидъатдан бўлади. Бу ҳақда Имом Таҳовий (раҳимаҳуллоҳ)нинг бундай деганини нақл қилганлар: “Айрим муфассирлар бундай деганлар: “Эй, мўъминлар! Аҳли суннат ва жамоат деб аталган нажот топувчи тоифага эргашишни ўзингизга лозим тутинг! Чунки, Аллоҳ таолонинг ёрдами, ҳифзу ҳимояти ва тавфиқи уларга мувофиқ яшамоқдадир. Хор-зорлик, ғазаб ва бенасиблик эса уларга мухолиф бўлмоқдадир. Ушбу нажот топувчи тоифа бугун тўрт мазҳабда жам бўлган. улар Ҳанафийлар, моликийлар, шофеъийлар ва ҳанбалийлардир. Кимки ушбу тўрт мазҳабдан ташқари чиқса, у бидъат ва бахтсизлар аҳлидан бўлади!”
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилиб, турли хил адашишликлардан асрасин!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими, Қарши туман “Халфа эшон ибн Мухтор” жоме масжиди имом хатиби