1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аллоҳ бизга берган неъматларининг саноғига етолмаймиз

16-02-2022, 11:22 312 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, биз инсонларга Аллоҳ берган неъматларнинг саноғига етаолмаймиз. Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳаммаси ҳам бир-биридан қадрли ва фазилатлидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига етолмайсизлар” (Иброҳим сураси, 34-оят)
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади: “Аллоҳ таолонинг бандаларига ато этиб қўйган неъматларининг ҳисобига етиш мушкул иш. Биз билган ва билмаган барча нарсалар Аллоҳ таоло ато қилган неъматлар денгизининг бир томчиси холос. Ушбу оят каримада У Зот айтаяптики, Мен инсонларга ато қилган неъматларимни санамоқчи бўлсангизлар,   уларнинг ҳисобига етаолмайсизлар.   Масалан, сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва шу кабилар ҳам неъматлар жумласига киради”.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига шукр қиладиган бандаларидан қилсин!

Абдувадудхон Усмонов,
Чироқчи туман “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби