Муфтий ҳазратлари “Кўкалдош” мадрасаси фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар
6524
16-02-2022, 11:28 390Ўқиш режими
+
-
✅ Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари талаба-ёшлар билан дилдан суҳбат қуриш, таълим муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида “Кўкалдош” мадрасасига ташриф буюрдилар.
🔸Ташриф давомида Муфтий ҳазратлари мажмуа таркибига кирувчи масжид фаолияти, бевосита дарс жараёнлари ҳамда таълим муассасаси қошидаги студия иши, медиа маҳсулотларининг тайёрланиш жараёнлари билан яқиндан танишмоқдалар. Шунингдек, таълим муассасасининг ахборот ресурс марказидаги шароитлар ҳамда марказ фондининг замонавий адабиётлар, шу билан бирга мутахассисликка оид дарслик ва қўлланмалари кўздан кечирадилар.
Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.