1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳизбут-таҳрирнинг залолатлари

22-02-2022, 09:58 201 Ўқиш режими + -
Ҳизбут-таҳрир оқими охирги асрда Ислом душманлари томонидан мусулмон жамиятларини парчалаб ташлаш учун курилган диний сиёсий оқим ҳисобланади. Унинг асосочиси Тақийиддин Набаҳоний (1909-1979) бўлиб, у 1953 йилда гуруҳга асос солган. 
Оқим аъзоларининг эътиқодлари бир биридан ажабланарли даражада фарқ килади. Улар мазҳабсизликка каттик берилишади. Асосий мақсадлари эса Ислом Халифалигини кайта тиклашга уриниш ва шу ҳаракатда бирлашишга тарғиб килиш. 
Бу уларнинг энг зарур ақидавий ва амалий машғулотлари бўлиб, гўё улар учун Халифалик тузиш, номоз, рўза, закот ва ҳаж каби Ислом арконларидан ҳам муҳимрокдек тус олган.
Акидада ихвонлар билан келиша олмасдан бу жамоатдан ажралиб чиқиб, ўз карашларини  раҳнамолари ёзган китобларида баён килишган.
Ваҳҳобийлар очиқ кураш йўлини тутган бўлсалар, Ҳизбут тахрир оқими вакиллари ғоявий- мафкуравий кураш услубини қўллайди.
Бу оқим аъзолари Халифаликни зое килган сабабаларни ўрганиб, унинг муолажа ва тарихини ўрганмасдан ва ўз нафсининг ислоҳоти билан машғул бўлмасдан, султонга қарши чиқиш, раҳбариятга бўйсунмаслик, халқни давлатга карши гиж–гижлаш каби ишлар билан машғул бўлишади. Ваҳоланки Ислом дини бунга буюрмайди у мусаффо ва комил диндир. Уларнинг даъватчиларининг аксарияти халққа сиёсатдан нутқ килишади ва исёнкорлик руҳиятидаги фитнали мавзуларга урғу беришади.
Улар шу йўл билан узларинг фикх, акида, тафсир, ҳадис каби Исломда асосий ўрин тутган фанлардан нўноқ эканликларини яшириб келишади.
Ҳозирги кунда жуда тез кўпайиб кетаётган турли фирқалар, тоифалар, хизблар ва бемазҳаблар Аҳли сунна ва жамоа эътиқоди бўйича тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига хоссатан Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб, ўзларининг нотўғри ғаразли ғояларининг тарғиб қилиш учун турли услублардан фойдаланадилар.
Шундай экан бундай оқимлардан ўзимизни ва фарзандларимизни эҳтиёт килмоғимиз лозим.
    
Р.И.Райхонов,
Карши шахар “Киличбек Қўрғонча” жоме масжиди
имом-хатиби