1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Интернет тармоқларида тарафкашликка чақирадиганларга раддия

24-02-2022, 11:35 398 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишиларнинг бошқа кишилар билан тарафкашлик қилаётганликларини гувоҳи бўламиз. Аслида мусулмонларнинг бир-бирлари билан тарафкашлик қилишлари Ислом динида қораланади. 
Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Ушбу оятдаги “фирқаларга бўлинманг” дейилишлик тарафкашлик қилишга ҳам тегишлидир. Мўъмин-мусулмонларнинг тарафкашлик қилишлари Ислом динига зиён беришликдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”дейдилар. ( Имом Муслим  ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни динда тарафкашлик қилишдан асраб, бир-биримиз билан ўзаро ҳамжиҳатликда, бирликда бўлишга муваффақ қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби