1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фитначиларга раддия

25-02-2022, 09:17 222 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишиларнинг иши мўмин-мусулмонлар орасида фитна тарқатиш билан шуғулланиш бўлиб қолди. Аслида фитна ва уни тарқатиш Ислом динида қоралади. 
Бу ҳақда Қуръони карим”да: “(Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан (ҳам) ёмонроқдир”,( Бақара сураси, 191-оят).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да “Золим ва қонхўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнининг ҳалокатига сабаб бўлган”дейилади.
Хулоса қилиб айтамизки,  мўмин-мусулмонлар орасига фитна тарқатишдан тийилиб, яхшилик ва тинчлик йўлида ҳамжиҳат бўлайлик!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги Вакиллик ходими, 
Қарши туман”Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби