1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мазҳаббошиларни айбловчиларга раддия

28-02-2022, 09:47 158 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида айрим кишилар мазҳабни ва мазҳаббошиларни айбламоқчи бўладилар. Улар гўёки, “Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби ва уларнинг мазҳаб бошилари бизга керак эмас” дейиш билан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширмоқси бўладилар. 
Уларнинг ғаразли мақсади нима?
Мазҳаббошиларни айбловчиларнинг ўз олдига қўйган ғаразли мақсади бор. Ана шу мақсадни амалга ошириш учун бошқа мўъмин-мусулмонларга мазҳаб ва мазҳаббошиларни айблаб,  уларни мазҳабсизликка чақирадилар. Уларнинг ғаразли мақсади шуки, мўъмин-мусулмонларга мазҳаббошиларни ва уларнинг мазҳабини айблаб, уларни бемазҳаб қилиш, сўнгра эса мусулмонларни тушкун  аҳволга тушириш ва уларга зулм қилинаётганини даъво қилиб, мусулмонларнинг тинчлик-хотиржамлигини йўқотиб, уларнинг ҳалокат сара етаклашдир.
Аллоҳ таоло барчамизни турли адашишликлардан асраб, Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби