1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тинчлик -тараққиёт, фаровонлик манбаи

1-03-2022, 09:21 534 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, тинчлик-хотиржамлик  тараққиёт, фаровонлик, ободончилик, соғлик саломатлик манбаидир. Шу сабабли Пайғабаримиз (с.а.в.) муборак ҳадисларида:“ Икки неъмат бор, кўплар буни қадрига етмайди, булар тинчлик-хотиржамлик ва соғлик-саломатликдир”  Имом Бухорий ва Термизий ривояти) дейдилар. Элда тинчлик қарор топса у ерда хотиржамлик ҳукм суради. Хотиржамлик ҳукм сурган юртда фарзандлар эмин-эркин ўсади, жамиятда юксалиш, ривожланиш ва ободончилилик бўлади. Аммо тинчлик, хотиржамлик йўқолган жойдан файзу-барокат йўқолади, тарақиёт, ривожланиш, ободончлик ўрнига Аллоҳ асрасин, ёмон ҳолатлар юзага келади. Буни ҳозирги пайтда ўзга мамлакатлар мисолида кўриб турибмиз. 
Ислом дини урушга вайронагарчиликка қарши бўлиб, у тинчлик-хотиржамлик ато қилувчи диндир. Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар, ёппасига тинчликк-хотиржамликка киришинг ва Шайтоннинг изидан эргашманг! Албатта, у сизларга очиқ душмандир” (Бақара сураси, 208-оят) дейди. 
Шундай экан барчамиз тинчликни қадрига етиб, уни шукрини қилиб боришимиз лозим. Пайғамбаримиз (с.а.в.)“(Эй, Анас) Аллоҳ таолодан  дунё ва охиратда тинчлик ва хотиржамлик сўрагин! Зеро, сенга дунё ва охиратда тинчлик ва хотиржамлик берилса, нажот топибсан” (Имом Термизий ривояти) дедилар. 
Аллоҳ таоло Юртимизда тинчлик-хотиржамликни бардавом қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими, Қарши туман “Халфа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби