Мўъмин мусулмонларни тафриқага даъват қилувчиларга раддия
6586
1-03-2022, 17:21
220
Ўқиш режими
+
-
Интернет тармоқларида айрим тоифалар сира тап тортмасдан мўъмин мусулмонлар орасига тафриқа солмоқдалар. Ислом динида мўъмин мусулмонлар орасига тафриқа солиш қораланади.
Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича: “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у адашган бўлиб чиқади”.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни адашиш йўлларидан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Норқўчқоров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари,
Қарши шаҳар “Наво” жоме масжиди имом хатиби: