1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аллоҳ “олий маконда” дегувчиларга раддия

2-03-2022, 17:04 165 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида баъзи кишилар Аллоҳ таолага нисбатан “олий маконда” деган тушунчани тарғиб қилмоқдалар. Бу тушунча мутлоқо нотўғридир. Бу Ислом динидан хабари йўқ жоҳилларнинг ўйлаб топган нарсаларидир. 
Жоҳилларнинг “Аллоҳ олий маконда” деган тушунчалари ҳақида Аллома Юсуф Ад-Дажавий роҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар:“Билгинки, салафи солиҳлар Аллоҳ таолога нисбатан «олий маконда» деган тушунча йўқ эканини айтишган. Бу ўринда тўғри қадам ташлай олмайдиган баъзи жоҳилларнинг айтган гапининг аҳамияти йўқ. Салаф ҳам, халаф (кейин келган имомлар) ҳам танзиҳ, яъни Аллоҳ таолонинг макондан пок Зот эканига иттифоқ қилишган».
Мавриди келганда шуни ҳам айтайликки, Аллоҳ “олий маконда” дейиш Аллоҳ таолога макон нисбатини бериш бўлади. Бу эса Уни инсонларга ўхшатиш бўлади. Аллоҳ таоло эса ўхшаши, тенги йўқ зот. Бу ҳақда “Қуръони каримда шундай дейилади: Айт: “У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ сомаддир. Туғмаган ва туғилмаган. Унга ҳеч ким тенг бўлмаган” (Ихлос сураси, 1-4-оятлар).  
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан Ўз паноҳида асрасин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими, 
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби