1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жаннат оналар оёғи остидадир

5-03-2022, 10:13 1 665 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида ота-онани қадрлаш, уларга итоатда бўлиш ҳақида хабар берган. Луқмон алайҳиссалом ўғлига насиҳат қилганини баён қилиб Аллоҳ таоло Қуръонда қуйидагича марҳамат қилади: «Эсланг,  Луқмон (алайҳиссалом) ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин!  Чунки ширк улкан зулмдир. Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) амр этдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдик) Сен менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик менинг ҳузуримдадир». (Луқмон 13-14-оятлар)
Бизни туғилиб, эс-ҳушимизни танишга, вояга етиб, билимли ва касб-ҳунарли бўлишимизга, хуллас, жамиятга ўз ўрнимизни топишга ота-оналаримизнинг хизмати каттадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайҳи васаллам «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир» дея мархамат этганлар ва уз умматларидан бу дунёда жаннат излаганларга онани рози килишга, уларнинг хизматларини килиб, дуоларини олишга таргиб килганлар. Улуғларимиз фарзандларига уз ота-оналари учун бутун борликлари–ҳам тани, хам тили, хам дили, хам моли билан хизматда булишлари, уларни рози килиб дуоларини олишлари кераклигини уқтиришган. Абдуллох ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинади:  «У киши «Кайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат килса, Аллоҳ таоло унга жаннатни икки эшигини очади. Агар улардан битталарини зиёрат килса, унга жаннатни бир эшигини очади. Фарзанд ота-онасидан кай бирини хафа килса, уни рози килмагунича, Аллох таъоло ундан рози булмайди». Шунда бир киши «Агар ота-она фарзандга зулм килса, фарзанд нима килиши керак?» деб суради. Абдуллоҳ: «Агар улар фарзандга зулм килсалар хам, бола уларни ранжитмаслиги керак» -дедилар. (Бухорий ривояти)
Ансорлардан бир киши келиб: «Я, Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам ота-онам вафот этиб кетишган, кейин ҳам уларга яхшилик қилиш керакми? деб сўради. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Ҳа, тўрт нарса билан яхшилик қилиш керак: уларни хаққига дуо қилишинг ва истиғфор айтишинг, уларнинг аҳд ва ваъдаларини бажаришинг, уларнинг дўстларини ҳурмат қилишинг», дедилар.
Урфимизда ҳурматли ва қадри баланд нарсаларга “она” сўзини қўшиб айтиш жорий бўлган. Масалан, “Она ватан”, “Она тили”, “Она тупроқ”, “Она юрт” кабиларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Мана шундан ҳам онанинг нақадар улуғ зот эканлиги маълум бўлади. Шунингдек, Юртимизда ҳам аѐлларни эъзозлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кўп болали аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиниши, ҳар йили 8-мартни халқаро хотин қизлар куни сифатида дам олиш куни деб эълон қилингани ва ҳукуматимиз томонидан ўтказилаётган қатор тадбирларнинг барчасида аёлларимизга алоҳида имтиёзлар берилаётгани уларга бўлган юксак эҳтиромнинг бир намунасидир.
Аллоҳ таоло ҳам Қуръони каримни бир нечта жойларида биз бандаларни Ўзининг ибодатига амр қилиб, унинг изидан ота-онага яхшилик қилишга буюриб, хоссатан онанинг баъзи бир меҳнат ва машаққатларини ҳам баён қилган. Масалан, Қуръони каримнинг Аҳқоф сурасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: яъни: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир” (Аҳқоф сураси 15-оят). Бошқа ояти каримада эса Аллоҳ таоло бундай деган:
Ушбу ояти карималарда айнан онанинг меҳнатлари зикр қилинишини тафсир қилиб, Имом Мутаваллий Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Аслида, бола тарбиясида ота-онанинг алоҳида меҳнатлари бор. Лекин, Қуръонда айнан онанинг машаққатлари зикр қилинмоқда. Сабаби, бола эсини таниши билан отанинг меҳнат ва хизматларини кўриб улғаяди. Отанинг рўзғор тебратиши, фарзандга керак бўлган кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжлар билан таъминлаётганини гувоҳи бўлади. Аммо онанинг энг оғир машаққатлари бўлмиш ҳомиладорлик қийинчиликлари, дунёга келтириш азоблари, гўдаклик давридаги кечаларидаги безовталик каби заҳматлар фарзанд ақлини таниганида ўтиб кетган бўлади. Фарзанд буларнинг бирортасини эслай олмайди. Шу сабабли ҳам оятларда алоҳида онанинг машаққатлари эслатилмоқда”.
Ҳурматли азизлар! Ушбу оят ва хадислардан кўриниб турибдики фарзанд ҳамиша, ҳар доим, ҳар соат ва ҳар дақиқада ўз ота-онасини хизматида бўлишликка тарғиб қилинмокда.
Барчаларимизни Аллоҳ таъоло тўғри йўлдан адаштирмасин, ота-оналарини хизматини қилувчи аҳли солиҳ фарзандлар қаторида қ
илсин!
 
А.Ганжиев 
Ғузор тумани бош имоми