Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабиралардан бўлиб, унинг ҳаром эканига барча ислом уламолари иттифоқ қилишган. Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи кабираларнинг энг катталаридан эканига кўплаб ҳадислар келган.
عن أبي بَكرة قال: قال رسول الله: ألا أنبئكم بأكبر الكبائر؟ ثلاثاً، يعني قالها ثلاث مرات، قلنا: بلى يا رسول الله، قال: الإشراك بالله، وعقوق الوالدين ، وكان متكئا فجلس، فقال: ألا وقول الزور وشهادة الزور، فما زال يكررها حتى قلنا: ليته سكت
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта:
“Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг улканини хабарини берайми?” дедилар.
“Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули!” дедик.
“Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар ва ёнбошлаб ётган едилар, қадларини ростлаб ўтириб:
“Ҳой! Ёлғон сўздан огоҳ бўлинг ва ёлғон гувоҳликдан огоҳ бўлинг!” дедилар.
Ана шу гапни қайта-қайта такрорладилар, биз (қўқиб кетганимиздан) “сукут сақласайдилар”, дедик.
Юқоридаги ҳадисдан қуйидаги фойдаларни олишимиз мумкин:
- Гуноҳларнинг ҳаммаси бир хил эмас. Балки катта ва кичик гуноҳлар бор. Катта гуноҳларнинг ҳам даражалари бор.
- Гуноҳи кабираларнинг энг каттаси Аллоҳга ширк келтиришдир. Чунки яратиб, неъмат берган зотни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам бермайдиган махлуқотларга ибодат қилиш енг катта зулм, энг оғир хиёнатдир.
- Ота-онага оқ бўлиш Аллоҳга ширк келтиришдан кейинги энг катта гуноҳдир. Ота-онага оқ бўлишда инсон гоҳида эътиборсизлик қилиб қўяди. Баъзан ота-онасига оқ бўлганини ўзи сезмай ҳам қолади. Гоҳида инсон ибодатида бардавом, яхши амалларни қилишда пешқадам бўлади лекин ота-онасини ҳаққини адо қилишда камчиликларга йў қўяди. Бу гуноҳдан Аллоҳга ширк келтиришдан тийилгандек сақланиш керак.
- Ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам гуноҳи кабираларнинг энг оғирларидандир. Мўмин-мусулмонлар бугунги кунда бу гуноҳи кабирага эътибор қаратмай қўйишди. Онсонгина бир муслима аёл ёки мусулмон эркакнинг шаънига бўҳтон сўзларни айтадиган бўлишди. Бу гуноҳдан сақланишга ҳам ширкдан сақланишга эътибор қаратгандек эътибор қаратиш лозим.
Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришини ва гуноҳи кабира ва сағиралардан ҳифзу-ҳимоясида сақлашини сўраймиз.
Бойқобилов Ҳусниддин“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси