1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ақидаси нотўғри тоифалар Исломга зарар беради (Раддия)

10-03-2022, 14:45 160 Ўқиш режими + -
Ижтимоий тармоқларда айрим тоифалар динда турли хил фитналарни тарқатмоқдалар. Уларнинг мусулмонлар орасида фитна тарқатишлари Ислом динига зарар беришдир. Инсонинг ақидаси нотўғри бўлса, унинг амали ҳам, олиб борадиган иши ҳам нотўғри бўлади. 
Фитна тарқатадиган тоифаларнинг ақидалари нотўғридир. Ақидани тўғри қилиш учун эса илм ўрганиш зарур. Агар улар тўғри исломий ақидага эга бўлганларида мусулмонлар орасига фитна тарқатмаган бўлар эдилар.
Ақидаси нотўғри тоифалар одатда бирор нарсага ақида қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, ақида борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.
Ҳакимлардан бири бундай деган экан: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: биринчиси, банданинг амалда ғулувга кетиши бўлса, иккинчиси, амалда нуқсонга йўл қўйишдир. Шайтон буларнинг қайси бири ғолиб бўлишига асло парво қилмайди”.
Демак дунёда бахтли ҳаёт кечириб охиратда жаннатга киришни  хоҳлаган инсон албатта соғлом ақидани ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир.

М. Қораев,
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби