1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Одоб-ахлоққа тарғиб қилиш асосий ишимиз эмас” деган даъвони қилувчиларга раддия

10-03-2022, 14:50 156 Ўқиш режими + -
Ижтимоий тармоқларда айрим тоифалар“Одоб-ахлоққа тарғиб қилиш асосий ишимиз эмас” деган даъвони қилишмоқдалар. Уларнинг гапига кўра инсон Қуръон ва ҳадисга амал қилса бўлди, шундан ўзи одоб-ахлоқ келиб чиқади. Одоб-ахлоқнинг тарғиботига катта вақт ажратиш шарт эмас дейишмоқда.  
Бизга маълумки, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)  Ислом дини тарғиботи йўлида нима ютуққа эришган бўлсалар ўзларининг гўзал одоб-ахлоқлари билан эришганлар.
Аллоҳ таоло мўъмин-мусулмонларни гўзал одоб-ахлоқ билан муомала қилишга, чиройли мунозара қилишга чақирган. Бу ҳақда Қуръони каримда:"Раббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг ! Улар билан энг чиройли услубда мунозара қилинг! Албатта, Раббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва   У ҳидоятга эришганларни ҳам билувчироқдир"  (Наҳл сураси, 125-оят),-дейилади.
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими