1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Биз ислоҳотчилармиз” деган иддаони қилаётган тоифаларга раддия

11-03-2022, 15:26 204 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларини кузатганимизда айрим тоифалар ўзгаларни айблаб, ўзларининг қарашларини илгари сурмоқдалар. Гўёки, улар диндаги “ислоҳотчилар-у”, уларнинг қарашлари ва амалиётларига қўшилмаганлар эса адашганлардир.              
Аслида, Ислом дини мўъмин-мусулмонларни ўзаро ихтилоф қилишдан, фитна-фасод уюштиришдан қайтаради. 
Мўъмин-мусулмонлар орасида фитна-фасод тарқатиш, ихтилоф қилиш эса “ислоҳот” ҳисобланмайди. Бундай “ислоҳот”ни Ислом дини қоралайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай дейди:«Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да:“Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш, кишилар ўртасида фитна-фасод уруғларини сочиш, дин ниқоби остида бегуноҳ одамларга зулм қилиш, улар жони ва молига тажаввуз этиш инсониятга қаратилган энг мудҳиш жиноятдир. Террор, бузғунчилик, зулм, урушлар, одамларнинг жабр-ситам кўришлари ва хўрланишларига сабаб бўлувчи бошқа барча тажаввузкорликларни динимиз қоралаган” дейилади. Аллоҳ таоло барчамизни тинчлик-осойишталик йўлида ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, эзгу амалларни қилишга муваффақ қилсин!
                                                                                                                                                                            Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими, Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби