Сафар қилиш одоблари
“Сафар” сўзи араб тилидан кирган сўз бўлиб, у кўчиш деган маънони англатади. Сафар қилиш эса бирор кишининг ўз яшаб турган манзилидан чиқиб бошқа жойларга бориш ниятида йўлга чиқишидир.
Аллоҳ таоло ўзининг китоби “ Қуръони карим”да сафарга тарғиб қилиб шундай дейди: “ Ахир, улар ер юзида сафар қилиб, айланмайдиларми, ( ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди”. ( Ҳаж сураси, 46 –оят).
Донишмандлар инсон сафари икки хил бўлади, дейишади. Улардан бири сафари –анфосий бўлса, иккинчиси эса сафари –афоқийдир. Анфосий сафар инсоннинг ўз ички оламига сафаридир. Инсоннинг бу сафарини муроқаба ҳам дейилади. Муроқаба инсон ўз ички оламини тафтиш этишидир. Инсон ўз ички оламига назар солади. Инсон ички оламга сафар қилар экан қалбидаги ёмонликларни бартараф қилади. Ундаги меҳри-муҳаббат каби яхши ҳисларни ардоқлайди. Инсон ўзидаги яхши хислатларни назардан ўтказади. Ва инсон ўз мўлжалини яхшилик томон йўллайди.
Сафари-афоқий бу инсоннинг ташқи оламга сафаридир. Инсонлар ер юзида сафар қилиб турли хил одамларни кўриб, уларнинг ҳаёт тарзи билан танишади, ажойиб обидаларни, виқорли тоғларни, гўзал далаларни кўриб улардан завқ олади. Сафар пайтида ўз илмини зиёда қилади, ўзидаги сабр-қоноатни синовдан ўтказади.
Сафар қилишдаги мақсадга кўра сафар неча турли бўлади. Бундай сафарларга илм талаб қилиш, ҳаж сафари, зиёратгоҳларни, узоқдаги қавми-қариндошини, тижорат ва дунёни кўриш, одамлар билан танишиш каби сафарлар киради.
Инсон учун сафарда манфаат кўпдир. Сафардаги манфаатлар қуйидагилар:
Сафар одоблари қуйидагилардан иборат:
Сафарга чиқувчи киши йўл ҳозирлигини кўриши лозим. Ўзининг ва йўлда ҳаракатланадиган улови учун керак бўладиган нарсаларни олади.Инсон сафар чиқишдан олдин йўлни ҳам танлаши лозим.. Сафар қилишдан олдин инсон ўзига муносиб ҳамроҳ танлаши ҳам керак. Кишининг кимлиги унинг танлаган ҳамроҳидан билинади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) кишиларни ҳамроҳсиз сафарга чиқишларидан қайтарганлар. Узот: “ Сафарга чиқишдан олдин ҳамроҳ, ҳовли олишдан олдин қўшни ол” деб марҳамат қилганлар. Сафарга чиқишларидан уч киши ёки тўрт киши бўлса бирларини бошлиқ қилиб олишлари лозим.Сафарга чиқишдан олдин қарзи бўлса, уни тўлаб кетиши ёки қарз олган одамларига сафарга кетаётганлигини маълум қилиб кетиши лозим. Сафарга чиқувчи киши ота-она хешу-ақроболардан оқсоқоллардан розилик ва дуолар олади.
Сафарга чиқувчи киши сафарни ният қилар экан қуйидагича: “ Эй Аллоҳ, сафаримизни хайрли қил. Йўл машаққатини осон қил. Сафар пайтида турли бало-қазолардан асра, хотин, бола –чақа, мол-мулкларни ўзингга омонат, ўзинг омонатларни сақлагувчисан”, деб дуо қилиши яхшилик ҳисобланади.
Сафарда қуйидаги нарсалардан тийилиш лозим.
Сафарда юрганда доим яхши дуолар қилинади. Чунки сафарда юрган кишининг дуоси доимо мустажоб бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “ Уч тоифа кишилар борки, уларнинг дуоси қайтарилмайди. Улар: 1. Ота-онанинг дуоси. 2. Мазлум кишининг дуоси. 3. Сафарда юрган кишининг дуоси.
Сафар машаққатдан иборат бўлиб, уни халқимиз: “ Йўл азоби, гўр азоби”, дейди.
Аммо сафардаги машаққатлар учун инсонга зиёда савоблар ёзилади. Бу ҳақда ҳадисда: “ Инсоннинг сафарда ёки касал бўлган чоғларида ( қилган амаллари) муқимлик ва соғ пайтида қилган амалларига икки баробарида савоб ёзилади. ( Бухорий ривояти). Инсон сафарда нияти ҳосил бўлгандан сўнг ўз уйига қайтиши лозим. Ҳадисда: “ Сафар азобнинг бир бўлагидир. У сизларни емоқ-ичмоқдан уйқунгиздан ман қилади. Сафардан кўзланган мақсадингиз ҳосил бўлгандан сўнг тезлик билан ўз аҳлингизга қайтингиз” дейилади. Бирор киши сафардан қайтаётганида ярим тун бўлиб қолса, бола-чақаларини безовта бўлишидан сақлангани маъқул. Чунки бундай пайтда аҳли оиласи дам олаётган бўлади. Ҳадисда: “ Бирортангиз узоқ вақт сафарда бўлиб, зинҳор ярим кечада уйларингизга бостириб борманг”, дейилади.
Сафар қилиш одобларини билиш инсонлар ўртасида дўстликни, бир-бирларига бўлган меҳру-оқибатни зиёда қилади. Ҳар қандай ҳолларда кўзланган манзилга етиб бориш учун ҳаракатланиш ва машаққатли дамларда сабр ва бардош қилиш каби фазилатларни зиёда қилади. Сафар туфайли инсон ҳар томонлама тобланиб, ўз илм ва саломатлигига манфаат етказади. Сафар қилиш инсонда ватанга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлайди.
Р. Акбаров