1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бемазҳабларга раддия

12-03-2022, 12:51 372 Ўқиш режими + -
Ижтимоий тармоқларда айрим бемазҳаб тоифалар динда етарли илмга эга бўлмасдан, “Аҳли сунна валжамоа”даги мазҳабларга, мазҳаб бошиларга нисбатан ҳар хил таъналар қилмоқдалар.
Аслида, бемазҳабларнинг мазҳаб бошиларга нисбатан қиладиган таъналари ғаразли мақсадда, маълум режага асосан уюштириладиган ишлардир. Мазҳабсизларнинг режаларига кўра, умматниннг мазҳаб бошиларини ёмонлаш, уларни мазҳабдан чиқариш ва гангиб қолган умматни эса ўзлари хоҳлаган томонга бошлашдир.
Аммо ҳақиқат шуки, мазҳаб бошиларда улар айбламоқчи бўлган нарса мавжуд эмас.  Мазҳаб бошиларни масалан, бемазҳаблар эътироф этган Ибн Таймия ҳам ўзини “Минҳожус суннаҳ” китобида Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида қуйидаги мақтов сўзни айтган:
أَنَّ أَبَا حَنِيفَةَ وَأَصْحَابِهِ مِمَّنْ لَهُ فِي الأُمَّةِ لِسَانُ صِدْقٍ مِنْ عُلَمَائِهَا
яъни: “Абу Ҳанифа ва у зотнинг шогирдлари уммат ичида чинакам мақтовга эга бўлган уламолардандир”.
Имом Яҳё ибн Маин машҳур муҳаддисларнинг устози ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Яҳё ибн Маъин билмаган ҳадис – ҳадис эмас”, – деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан, фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маъиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани мадҳ этиб, бошларига кўтарган. 
Яҳё ибн Маъин шундай дейдилар: “Мен қироатда – Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман”.
Хулоса қилиб айтамизки, интернет тармоқларида ўтган мўъмин-мусулмонларни, хусусан мазҳаб бошиларни ёмонлашдан сақланиб, ўзларининг хато-камчиликларини бартараф қилиш йўлида ҳаракат қилсалар яхши бўлар эди.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида мўъмин-мусулмонларга фойдаси тегадиган инсонлардан қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,          
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби