1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшлар билан учрашув

20-02-2020, 18:55 673 Ўқиш режими + -
Ёшлар билан учрашув

2020 йил 20 февраль “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари учун эсда қоларли кун бўлди. Шу куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг диний масалалар бўйича ўринбосари И. Арзиқулов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили Р. Усмоновлар билим юртига ташриф буюриб, талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.  
 Унда талаба ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Талабаларнинг дарди тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб берилди.
Учрашувда бугунги глобаллашув даврида инсон онги ва қалби учун жиддий кураш кетаётганлиги, турли манфаатлар тўқнаш келган ва шунга хизмат қиладиган ахборот хуружлари кўпайган бир шароитда ундан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли бу соғлом фикр юритиш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишлик экани таъкидланди. Шунингдек бу борада мамлакатимизда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилиб келаётгани, диний таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, янги ўқув даргоҳлари очилаётгани ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Маърузачилар мамлакатимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши борасида фикр мулоҳаза олиб бордилар.