Баҳорги ёғингарчилик кунлар узайиб, ҳавода бир оз намгарчилик кўпайди. Шу туфайлими, гоҳо одам шамоллаган белгисига ўхшагандек аксиришга ҳам тўғри келаяпти. Аксирсак, орқасидан “Алҳамду лиллаҳ” (Аллоҳ Сенга шукрлар бўлсин) деймиз.
Манбаларда айтилишича, Одам ато таналарига жон кирган пайтда энг аввало аксирган ва “Алҳамду лиллаҳ” деган инсондирлар. Шунда у зотга фаришталар “ярҳамукаллоҳ” (сени Аллоҳ ёрлақасин) деб жавоб берган экан.
Одатда аксирган киши “Алҳамду лиллаҳ” деса, унинг ёнидаги киши “ярҳамукаллоҳ” дейди. Унинг бу тилагига нисбатан аксирган киши яна «Ярҳамукаллоҳу ва иййакум ва яғфиру лана ва лакум» (Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам ёрлақасин ва бизни ҳам, сизни ҳам гуноҳларимизни мағфират қилсин) деб тилак билдиради. (Валлоҳу аълам биссаваб)
Барчамизга Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфирати насиб қилсин!
Р. АкбаровЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими