Ҳозирги кунда айрим кимсалар ҳар хил йўллар билан одамлар орасида буғзу-адоватни, фитнани тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар.
Ислом дини мўъмин-мусулмонларни одамлар орасида буғзу-адоватни тарқатишдан қайтаради. Ҳар қандай буғзу-адоват ва уни тарқатиш мўмин-мусулмоннинг иши эмас. Ҳар қандай нарса буғзу-адоватни қўзғаса у Ислом динидан эмас. Бу ҳақда Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Исломда пайдо бўлган ва одамлар унда ихтилоф қилган ҳар қандай масала борки, агар ўша ихтилоф одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа келтириб чиқармаган бўлса, биламизки, у Исломдаги масала экан. Агар пайдо бўлган ҳар қандай масала одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа ва бўлинишни келтириб чиқарса, биламизки у диндан эмасдир”.
Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни буғзу–адоватдан, фирқаланишдан қайтариб, барчани ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб шундай дейди “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ динида бардавом қилсин!
Р, Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби