1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фасод иш-оғир гуноҳ

18-03-2022, 17:45 374 Ўқиш режими + -
Баъзи кимсалар турли хил йўллар билан жамият кишиларининг орасига фасод тарқатишга уринадилар. Уларнинг фасод ишларни ёйишдан мақсади мусулмонларни чалғитиш, улар орасига ихтилоф, нифоқ солишдир.
Аслида, Ислом дини эса мусулмонларни фасод ишлардан қайтаради. Фасод иш оғир гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Шу сабабли фасод ишнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!

Р. Акбаров, ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими,                                         
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби