Инсон ҳамиша савол-жавобга тайёр юриши керак. Аллоҳ таоло “Сўнгра ўша куни албатта неъматлар ҳақида сўраласизлар” (Такосур сураси, 8-оят) дейди. Ушбу оятнинг тафсири ҳақида“Тафсири ирфон”да шундай дейилади:“Яъни сизларни ибодатдан чалғитган дунё бойликлари, омонлик, соғлик, хотиржамлик, еб-ичишларингиз, маскан, улов ва бошқа неъматлар ҳақида ҳисоб-жавоб берасиз” дейилади. Шу нуқтаи назардан айрим маълумотлар асосида ушбу қуйидаги савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Раббинг ким?
Раббим Аллоҳ
Пайғамбаринг ким?
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Китобинг қайси?
Китобим Қуръони карим.
Дининг нима?
Диним ислом
Энг аввалги отанг ким ?
Ҳазрати Одам Ато
Биринчи онанг ким ?
Ҳазрати Мома Ҳаво
Бошингда нима бор ?
Тожи давлат.
Пешанангда нима бор ?
Тақдиру қисмат.
Қошингда нима бор ?
Қаламу қудрат.
Кўзингда нима бор ?
Нури Муҳаммад.
Бурнингда нима бор?
Мўйи Муҳаммад.
Оғзингда нима бор ?
Калимаи шаҳодат.
Қулоғингда нима бор ?
Азону қомат.
Елкангда нима бор?
Фариштаи малоҳат.
Қўлингда нима бор?
Хайру эҳсон.
Белингда нима бор?
Камару хизмат.
Оёғингда нима бор?
Пойи таҳорат.
Қaлбингда нима бор ?
Аллоҳга муҳаббат.
Аллоҳ таоло барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
Р. Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими