1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

М А З Ҳ А Б С И З Л И К – Б И Д Ъ А ТД И Р

22-03-2022, 07:09 247 Ўқиш режими + -
“Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатдир”
(Шайх Рамазон Бутий)
 
Ислом дини пайдо бўлганига ХIV аср бўлибдики, бу динни қораловчилар, ўзларини қабих мақсадлари йўлида фойдаланувчиларнинг сони кундан-кунга турли холатлар билан намоён бўлиб бормоқда. Одатда Ислом дини, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам йўллари дейилганда дунё мусулмон аҳлининг 90%ни ташкил этувчи аҳли сунна вал жамоа тушунилиши барчага маълум. Бу ўз навбатида машҳўр фиқҳий мазхаблар бўлмиш ханафий, шофеий, моликий ва ханбалийларни ўз ичига олади. ХХ аср сўнгида мусулмон оламида ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлдики, у ҳам бўлса, мазҳабсизликка чақирувчилар тоифасидир. 
Ҳаракат тарафдорларининг даъвочиси “Исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт ёки ундан бошқа фиқҳий  мазҳабларнинг бирига эргашишлик шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс бирор бир шаръий масалада улардан бирининг йўлини лозим тутса, у кўр-кўрона тақлид қилгани учун хатокор мутаассиб ва динидан ажралган фирқа ва гуруҳлардаги шахслар каби адашади” деган иддао билан барчани тўғри йўлдан адаштиришга харакат қилмоқда. Мазкур тоифага кирувчи шахслар исломга амал қилишнинг асосида фақатгини Китоб (Қуръон) ва Суннат туриши лозимлигини таъкидлашади. Уларнинг фикрича “Бу икки манба хатолардан холи. Аммо фиқҳий мазҳабларга эргашиш эса   Китоб ва Сунна таълимотидан  кўра, кўпроқ шахсларнинг ижтиҳод фикрларига тақлид қилиниши билан тавсифланади. Бу эса хатога йўл қўйиш ва нуқсонлардан холи бўлишни тўлиқ кафолатлай олмайди. Қолаверса, исломдаги фиқҳий  мазҳаблар хижрий III асрдан сўнг  пайдо бўлганлиги эътиборидан, бидъат ишлардан саналиб Сунна таълимотига кўра хар бир динга киритилган янгилик шубҳасиз залолатга маҳкумдир. Саҳобаи киромларнинг барчаси ҳам Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатигагина  мурожааат қилганлар. Улар бирор бир масалада Қуръон ва суннадан далил тополмай қолгандагина ижтиҳодга қўл урганлар. Бу эса, асосий эътибор қаратиладиган, эргашиладиган ҳолат. Шунинг учун ҳам мазҳаб тутиш ёки бирор бир мужтаҳид имомга  тақлид қилиш Аллоҳни қўйиб уларни Рабб қилиб олишдир” дейдилар. 
Ўзларини ислом дининнинг фидойилари деб эълон қилаётган мазкур тоифадаги шахслар Қуръон ва Сунна турганда фиқҳий мазҳабларга эргашиш айнан мусулмонлар ўртасида ихтилофга замин бўлиши ва бу ислом бирлигига раҳна туғдиришини жар солмоқдалар.
Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, ислом дини, хусусан, мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини бирор бир мазҳабга амал қилмасликларини даво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”- деган даъвони қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик  ва жоҳиллик, хусусан, ғаразгўйликдан бошқа насра   эмас. Қуръон ва Суннадан мустақил хукм чиқариш ўзига хос илм ва шахсий хислат талаб этади. Ислом уммати илмий салоҳият жиҳатидан икки тоифага бўлинади. Биринчиси мужтаҳид, иккинчиси муқаллиддир.
Киши мужтаҳид  бўлмоқлиги учун машҳур илмлар бўлмиш Қуръон, тафсир, суннат, салафларнинг қавллари, усулул фиқх, луғат илми, ижмоъ, қиёс ва ихтилофли илмларин мукаммал билмоқлиги лозим бўлади. Мужтаҳидлар даражалари ҳам ўз ўрнида мустақил мужтаҳид (Имом Аъзам, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад каби), мутлақ мужтаҳид  (Имом Муҳаммад , Имом Абу Юсуф, Имом Зуфар каби), муайяд мужтаҳид (Абу Жаъфар Таҳовий, Марвазий каби), таржийҳ мужтаҳид (Бурҳониддин Марғиноний, Имоми Рофеий каби), фатво мужтаҳид (Ибни Хажар Асқалоний кабилар). Юқоридаги сифатларга эга бўлмаган мусулмонларга муқаллидлар деб аталади. “Муқаллид”- мужтаҳид бўлмаган шахс бўлиб, мужтаҳид имомларнинг бирига эргашиши лозим. Чунки у хукм чиқаришдаги  далилларни топиш ёки аниқлашга қодир эмас. Муқаллид агар Қуръон ва Суннага амал қилмоқчи бўлса уларни билган кишилар, яъни мужтаҳидларга эргашиш тақлид қилишга ўз ўзидан мажбур бўлади. Хозирги даврда Имоми Абу Ҳанифа, Имом  Шофеий, Имом Молик  ва Имоми Аҳмадга  ўхшаш мужтаҳидлар йўқлигига уламолар иттифоқ қилганлар. 
Мужтаҳидлик даъвосини қилган  ёки қилаётган  ёки фалончи мужтаҳид деб айтаётган аҳли илм йўқ. Мана шундай илмларда ижтиҳод қиладиган буюк мужтаҳидлар бўлмагач барча мусулмонлар тақлид қилишлари турган гап. Бугунги кунимиздаги баъзи бир илмсиз кишилар томонидан айтилаётган хар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап мутлақо асоссиздир. Улуғ аллома мужтаҳид Имоми Аҳмад ибн ханбал “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва унинг расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир.” Моликия мазҳабининг мужтаҳид уламоларидан бўлган Абдуллоҳ ибн Ваҳб “Мен 360 та уламони учратдим. Агар Имом Молик ва Имом Лайс бўлмаганда уларнинг илмларидан адашиб кетган бўлар эдим” деган эдилар. Хақиқатан олиб қарйдиган бўлсак шундай улуғ  алломалар ўзлари агар фалончи бўлмагнида адашиб кетар эдим деб турсалару илми йўқ жоҳил инсон эса тақлид қилиш эргашиш йўқ деб ўзича хукм чиқаришга харакат қилса. Шубхасиз мана шу нарса оқибатида кеййинчалик турли ихтилофлар, фитналар кўпайиб кетиши турган гап. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзини динида собитқадам қилсин. Мусулмонларимизни турли фитна ва алдовлар қурбони бўлишидан Аллоҳ таолонинг  ўзи асрасин. 
 
 
Алишер  Жумаев
Шаҳрисабз туман “Янгиқишлоқ” 
жоме масжиди имом-хатиби