1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Миссионерлик маънавиятимизга таҳдид

22-03-2022, 07:15 201 Ўқиш режими + -
Бугунги кунимизда маънавиятимиз ва иқтисодий ривожланаётган бир пайтда, мамлакатимизни тинчлигини ва ривожланиб бораётганини кўра олмайдиган ғараз мақсадли кучлар халқнинг тинчлигига раҳна солишлик, тараққиётни издан чиқаришлик ва динлараро муносабатларга раҳна солишлик учун турли хил йўлларни ва ғояларни ўйлаб чиқараяпдилар. Бундай ғаразли ва бузуқ ғоялардан бири, экстремистик ва террористик ҳаракатлар бўлса, иккинчиси миссионерлик ҳаракатларидир.
Дин инсоният тарихининг барча босқичларида маънавий ҳаётнинг муҳим қисми бўлиб келган, мамлакатлар ва жамиятларнинг маданий тараққиётига ўз таъсирини кўрсатган. Шўро даврида олиб борилган атеистик сиёсат туфайли бу ҳудуд аҳолиси ана шундай озуқа ва таъсир манбаидан бирмунча узоқлаштирилган ва унга ўзига хос чанқоқлик юзага келган эди. 
Юксак иқтисодий тараққиёт ва аҳолининг моддий фаровонлигига ҳавас билан қараган одамлар Ғарб мамлакатларидан кириб келаётган барча нарса ва ҳодисаларни ижобий мазмунда қабул қила бошладилар. Қайд этилагн ҳолатлар миссионерлик фаолияти учун қулай замин яратди. 
Ватанимиз мустақил бўлганидан кейин Ўзбекистон ҳукумати динга ҳайрихоҳлигини кўрсатиб, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиб, ҳар бир фуқаро хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки умуман ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги мумкинлигини эътироф этди. Ушбу Қонунни турли диний конфессиялар фаолиятига кенг имкониятлар яратиб берди. Кўплаб масжид ва черковлар фаолият кўрсата бошлади. Юртимизда олдин мавжуд бўлмаган баҳоийлик, кришнани англаш жамияти каби янги конфессиялар пайдо бўлди. Хиристиан дини вакиллари ўз муқаддас китобларини чоп эта олишлари учун “Ўзбекистон библия китоб жамияти” тузилди. Конфессияларга диний маросимларни ўтказиш, кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратилиб, қонун доирасида турли шаклдаги фаолият билан шуғулланишларига йўл очиб берилди. 
Шунга қарамай, баъзи диний ташкилотлар қонунга хилоф ишларни, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда ман қилинган миссионерлик фаолиятини амалга ошира бошладилар. Афсуски, айрим диний ташкилотлар бугун ҳам шундай фаолиятни амалга оширишга интилмоқдалар. Миссионерлик  ҳақида сўз борар экан, авало ушбу тушунчанинг луғавий  ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу сўз лотин тилидаги “misso” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилаган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради. Миссионерлик муассалари йирик  капитал ва ерларни тасарруфларига олиб, ўз мамлакатлари сиёсатини ўтказишда фаол иштирок этганлар. Маърифат тарқатиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини монополлаштириб олиб, шу йўл билан христианлик тарғиботини кучайтирганлар. ХХ асрга келиб, миссионерлик билан шуғулланган ташкилотларни бирлаштириш йўлида ҳаракатлар бошлаб юборилди ва ҳозирги кунда миссионерлик сертармоқ соҳа ҳисобланади.  Бугун миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Миссионерлар алоҳида эътибор қаратаётган жиҳатлар қаторида таълим, соғлиқни сақлаш ва бепул ижтимоий ёрдам тизимини кўрсатиш мумкин. Бугунги кунда   миссионерлик юқоридаги усуллар билан бир пайтда, янги, замонавий усул ва воситалардан, жумладан, замонавий теле, аудио, видео, радио ва кампютер техналогиялардан кенг фойдаланмоқдалар. Уйма-уй юриб “Хушхабар” етказиш, яъни одамлар билан кунниг долзарб муаммолари ҳақида суҳбатлашиш, уларнинг дардларига қизиқиш билдириш ва ушбу муаммолардан чиқиш йўлларини кўрсатиб беришни таклиф қилиб, ўз ташкилотларига жалб қилиш миссионерликдаги яхши самара берадиган усуллардан бири ҳисобланади. Азизлар мана шунақанги ўз ташкилотларига жалб қиладиганлар учраб қоладиган бўлса, аваламбор ақл билан иш кўришимиз ва унақанги пуч ғояларни ташиб юрадиганларга кўр-кўрона ишониб кетиш ақлли кишиларнинг иши эмас. Биз ўзимизни ва келажагимиз бўлмиш фарзандларимизни бунақанги иллатлардан узоқ қилишимиз зарур.    
   
Муҳаммади Мукаррамов тайёрлади.
Косон туман бош имом-хатиби