1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Макка Рамазонга тайёрланмоқда

22-03-2022, 08:12 252 Ўқиш режими + -
КОВИД-19” пандемияси сабабли икки йиллик тақиқдан сўнг Рамазон ойида Масжидул Ҳаромда оммавий ифторликларга рухсат берилди. Икки Муқаддас Масжид Бош Раҳбарияти Рамазонга тайёргарликни бошланганини, жумладан, муқаддас жойда ифторлик озиқ-овқат сотувчилари учун рухсатномалар бериш ва янгилашни билдирди.
Аввалроқ, “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги барча мусулмонларга муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун эмлаш текшируви бекор қилгани ҳақидаги хабарни берган эдик.
Шунингдек, Вазирлик умра зиёратига бориш учун хорижлик фуқароларга мамлакатга киришда талаб этиладиган ПЦР тестини мажбурий ўтказишни ҳам бекор қилди. Икки Ҳарами шарифга кириш учун ПЦР тестининг салбий натижасини мажбурий тақдим этиш ҳам бекор этилди.
ЎМИ  Халқаро алоқалар бўлими