1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қон тўкиш-катта жиноят

23-03-2022, 13:15 245 Ўқиш режими + -
Албатта, мўмин-мусулмоннинг бошқа бир инсоннинг қонини тўкиш улкан гуноҳдир. Ислом дини қон тўкишни қоралайди 
Аллоҳ таоло шундай дейди “Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир” (Нисо сураси, 93-оят).
Мўьмин кишини қасддан ўлдириш қул озод қилиш билан ҳам, хун тўлаш билан ҳам ювиб бўлмайдиган катта жиноят ва гуноҳдир. Мўмин мўминни қасддан ўлдириши бир айбсиз жонга қўшиб, имондек улуғ неъмат туфайли вужудга келган ақида қардошлигини ҳам ўлдиришдир. Шунинг учун ҳам қисқагина бир оятда бу жиноятчига бошқа ҳеч кимга тайин қилинмаган олий жазолар жаҳаннамда абадий қолиш, Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлиш ва у Зот тайёрлаб қўйган улкан азоб ваъда қилинмоқда. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг бирида: “Бир мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳнинг ҳузурида дунёнинг тугашидан ҳам оғирроқдир”, деганлар.
Анасдан(розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Уч нарса имоннинг аслидандир: “Ла илаҳа иллаллоҳ» деган кимсага тегмаймиз; гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз; амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз», дедилар (Имом Абу Довуд).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Муҳаммади ҚОРАЕВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари,
Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби.