1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийларга раддия

26-03-2022, 09:17 317 Ўқиш режими + -
Сохта салафийлик ислом динидаги аҳком ва фатволарни ҳар-бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар-бир замон ва маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан буён Исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.
Аслида, “салафи солиҳ” деганда, Пайғамбаримиз замонларида ҳамда ке­йин­ги икки асрда яшаган улуғ диндошларимиз тушунилади. Шунга кўра, Ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табаа тобеин, яъни илк мусулмонларни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Ке­йинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчаларини ишла­тиш тўғри эмас.
Сохта салафийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, саҳобалар ҳамда азиз-авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш каби Ислом шариати жоиз деб билган амалларни бажарадиган мусулмонларни куфр ва ширкда айб­лашади.
Ўзларини асл Ислом тарафдорлари деб биладиган сохта салафийлар Мадинаи мунавварадаги саҳобаларнинг қабр­­ларини бузиш билан кифояланмай, ҳат­то Пайғамбаримизнинг муборак зиёрат­гоҳларини вайрон қилишга ҳам уриниб кўришган. Сохта салафийлар ке­йинчалик ушбу масалада янада чуқурлашиб, “Қаб­истонга бориш куфр. Бу куфр эса бутпарастларнинг куфридан ҳам хатарлироқ”, деган асоссиз қарашларни илгари суришди.
Сохта салафийларнинг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га ҳурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналарини кофирликда айблашларида ҳам яққол кўринади. Уларга кўра Расулуллоҳ(с.а.в.) нинг ота-онаси гўёки мусулмон ҳолатда вафот этмаган. Уларнинг бундай ғайриисломий ёндашуви “нубувват”, яъни (пайғамбарлик) Мухаммад Пайғамбарнинг ўзида, унинг сўзи ва амалида намоён бўлган, деган хулосага олиб келади. У зотнинг танаси, яъни жисмидан эса фойда йўқ. Чунки бу тана унинг мушрик ота-онасининг бир бўлагидир. Пайғамбар ўлди, унинг жасадидан фойда йўқ. Шу боисдан унинг қабри зиёратидан ва тавассул қилишдан маъно йўқ ҳамда ўтганларни ҳаққига қуръон ўқиб бағишлаш, мумкин эмас деган сохта қарашларга асосланишади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салом бериш ва У зотни қабрларини зиёрат қилиш бахт ва саодатдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзлари ҳадиси шарифларида вафотларидан кейин қабрларини зиёрат қилувчи умматларга шундай дея марҳамат қилганлар: “Бирор киши менга салом берса, албатта, Аллоҳ менинг руҳимни қайтариб беради ва мен ўша одамнинг саломига алик оламан” (Имом Абу Довуд ва Байҳақийлар ривояти). Яна Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошқа ҳадисда: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, -дедилар” (Қози Иёз ривояти).
Ҳозирги кунда ҳам сохта салафийларнинг эътироф этилган фиқҳий мазҳаб­ларни тан олмаётгани уларнинг асл қора ниятини яққол намоён этади. Зеро, бундай иддаолари билан улар диний бирлик ва ақидавий якдилликка ҳам рахна солмоқда.

Б. Сахриев, Қарши шаҳридаги "Кўк гумбаз" жоме масжиди имом ноиби