Ҳозирги кун айрим кишилар турли хил йўллар билан одамлар орасида фитна уйғотиш, жамият кишилар орасида бирдамликни йўқотишга ҳаракат қилмоқдалар. Уларнинг фитна тарқатиш йўлида қиладиган барча ҳаракатлари яхшиликка олиб келмайди. Ислом дини одамлар орасида фитна тарқатишни қоралайди.
Аллоҳ таоло “Қурьони Карим”да шундай дейди “Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрарлар. «Унда уруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан чиқариш Аллоҳнинг ҳузурида унданда катта гуноҳдир. Фитна қатлдан каттароқдир», – деб айт. Агар қодир бўлсалар, сизларни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши уруш қилаверадилар. Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар”. (Бақара сураси, 217-оят).
Ушбу оятда кўриниб турибдики, барча мўмин мусулмонлар ўртасида раҳна соладиган фитналардан огох бўлиб яшамоқлиги даркор.
Хулоса қилиб айтамизки, турли хил фитналардан сақланалишлик бугунги кундаги муҳим вазифалардандир. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин, ҳақ йўлда бўлиб, икки дунё саодатини қўлга киритиш бахтини ҳаммамизга мушарраф қилсин!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими