1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ихтилофдан сақланайлик

28-03-2022, 07:59 221 Ўқиш режими + -
Муқаддас ислом динимиз таълимоти ҳар бир шахсни жамиятнинг ажралмас бир қисми эканлигини назарда тутган ҳолда, бирорта ибодат ёки одобга таклиф қилишда жамоатга қарата хитоб килади.
Кўплаб ибодатларни жамоат билан адо этишга тарғиб қилиниши ва унга алоҳида ажру савоб ваъда этилиши ислом динининг инсонларни бирлик ва ҳамжиҳатликка ундашига ёрқин мисолдир.  Расулуллоҳ (с.а.в) доимо намоздан олдин сафларнинг текис булишини, орада очиқ жойлар қолмаслигини, акс ҳолда жамоатдаги кишиларнинг қалблари бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолиши, орага шайтон оралаши мумкинлигини таъкидлар эдилар. Динимизда инсонларни бирор ибодатга буюрилар экан, унинг мукаммал бўлишига, аввало, жамоатнинг иттифоқлиги шарт қилинади. 
Асарларда келишича, бир масжиднинг жамоаси таровеҳ, намози ракъатларининг сони хусусида ихтилоф килишиб, бир тоифа кишилар таровеҳни йигирма ракат ўқиймиз деса, иккинчи тоифаси эса йук, саккиз ракат ўқиймиз, дейишибди. Охир оқибат масжид аҳли ҳатто жанжаллашишга ҳам боришибди. Шунда масалани ҳал қилиш учун уша ерлик Шайхнинг ҳузурига фатво сўраб боришибди. Шунда Шайх у масжидда таровеҳ ўқимасликка фатво берган экан. Чунки, таровеҳ намозининг хукми суннат, жамоатнинг иттифоқи эса фарздир. Фарзни бажаришдан тўсадиган нафл амал тарк қилинишга лойиқдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда барча инсонларга “Йа аййуҳаннас”, яъни «Эй инсонлар», деб мурожаат қилса, Унинг динига эътиқод қилувчиларга “Йа аййуҳаллазийна аману”, яъни «Эй мўминлар», деб хитоб қилган, кўринадики, барча мусулмонлар бир жамоат, Аллоҳ таолонинг Ўзи уларни мусулмонлар жамоаси деб номлади. Кимда ким шу динда бўлиб, яна қандайдир жамоалар ташкил қилишга ҳаракат қилса, Аллоҳнинг Ўзи тузиб берган жамоага шукр қилмай, такаббурона ўзига ортиқча баҳо бериб, гўёки унинг жамоасига кирганлар ҳақиқий мусулмону, бошқалар чин мусулмон эмас, деб ҳисоблаган бўлади. Ваҳоланки, Расулуллоҳ (с.а.в.) уч нарсаниқилган мўминнинг кўнгли ҳечам ғаш бўлмаслигини айтганлар:
  1. Амални холис Аллоҳ учун қилиш.
  2. Мусулмонларнинг бошқаларига самимий муносабатда бўлиши.
  3. Мусулмонлардан ажралмай, улар билан бирга бўлиши.
Дарҳақиқат, мусулмонлар жамоасидан ажралиб ўзича гуруҳ ташкил этиш, улар ўртасига ихтилоф солиш,  тафриқага сабаб бўлиш мўминлик хусусиятидан эмаслиги, бундайларга охиратда қаттиқ азоб бор эканлиги Қуръони каримда баён қилинган.
Барчамизга маълумки, юртимиз Мустақилликка эришганидан сўнг, унинг тинчлигига раҳна солиш мақсадида сиёсий-ижтимоий ҳолатни беқарорлаштириш учун атрофдан дин ниқобига яширинган турли оқимлар кириб кела бошлади. Уларнинг домига тушган баъзи бир ғўр ёшлар “халифалик давлати қуриш” иддаосини кўтариб чиқиб, мавжуд диний-ижтимоий ҳолатни ўзгартириш максадида қарийиб 90 фоизи мусулмон бўлган халқимизга куракда турмас нолойиқ гаплар қилиб, сизлар халифалик давлати қуришга киришмас экансиз, мусулмонлик даъвоингиз бекор, дейдилар. Бу билан мусулмонлар бирлигини кўролмай уни парчаламоқчи бўладилар. Диндан гапириб, аслида муқаддас динимизга тўғри келмайдиган фикрларни тарқатишга ва мусулмонлар ўртасида турли ихтилоф ва фитналар чиқаришга уринувчи бундай фирқалар ҳақида Пайгамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: “Охир замонда бир қавм келурки, ўзлари ёш, ақллари заиф бўлиб, Аллоҳнинг каломидан ва Расулуллоҳнинг сўзларидан гапирадилар. Уларнинг имони томоқаридан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан ўқ қандай тезлик билан отилса, шундай тез чиқадилар”(Имом Бухории ривояти).         
XIX-ХХ асрга келиб яна бир қанча фирқа ва оқимлар юзага келдики, улар жумласига  Ваҳҳобийлик, Аҳмадия, Хизут-таҳрир, Акромия, Хизбуллоҳ ва бошқалар киради. Буларнинг ичида Хизут-таҳрир фирқаси ҳозирги кунда дунё ҳамжамиятига жиддий хавф солаётган Фиркалардан экани ҳамда унинг хавфи ҳали йўқолмагани ҳаммага маълум. Умуман, фирқа ва оқимларнинг пайдо бўлиши кишилик жамиятидаги баъзи бир сиёсий ёки ижтимоий вазиятларнинг ўзгариши оқибатида юзага келадиган бир ҳолатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай ҳолатларни ёмғир ёққан вақтда кўлмакларнинг устида пайдо бўладиган кўпикларга ўхшатади.
“Аллоҳ ҳақ билан ботилни (мана шундай мисол билан) баён қилур. Бас, кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ерда қолур. Аллох, мисолларни мана шундай баён қилур” дейди ("Раъд" сураси, 17-оят). Ботил фирқаларнинг оқибати ҳам шундай, боқий эмас. Бугунги куннинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳақ ботилдан ажраб, фирқалар барҳам топгунга қадар жамиятда қанчадан- қанча нохушликлар юзага келади. Унинг салбий оқибатлари оилага ҳам кириб бориб, отани боладан, болани оиладан ажратиб қўяди. Аммо ҳақни истаган кишилар учун эзгуликни максад қилган Мотуридийя ва Ашъарийя каби тоифалар мавжуд бўлиб, уларнинг таълимотлари ҳамон барҳаёт ва ўз қадр-кимматини йуқотмаган.

А.Низомов  
“Ҳазрати Имом” жомеъ масжиди
имом-хатиби