1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қалб Аллоҳнинг мулки

28-03-2022, 10:08 386 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло инсонга  ажойиб бир туфҳа ато қилган. Бу ажойиб туфҳа инсоннинг қалбидир.  Қалб инсоннинг ният, орзу-ҳавас, эҳтиросларининг ватанидир.   Инсоннинг эҳтирослари, ихлос-нияти инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли инсон бу дунёда яшар экан доимо қалбига назар солмоғи ва поклаш учун ҳам вақт ажратиши лозим.
Инсон бу дунёда қалбига қулоқ солар экан қалбини дунё ва охиратга кераксиз нарсалардан поклайди. Инсон қалби пок бўлар экан, унинг амаллари яхши бўлади. Қалби пок бўлмаган инсоннинг амаллари ҳам унчалик ҳам мақбул бўлмайди. 
Инсоннинг кўксидаги қалби ўзиники бўлиши билан бирга у аслида, Аллоҳнинг мулкидир. Инсоннинг қалб Аллоҳ таолонинг назари қиладиган жой ҳисобланади. Бу ҳақда  ҳадис-шарифда шундай дейилади: “Албатта, Аллоҳ сизларнинг мол-мулкларингизга, суръатларингизга қарамайди, У қалбларингиз ва амалларингизга қарайди” (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбларимиз пок ва амалларимизни мақбул бўлишига муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,