1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мазҳабсизлик- бахтсизлик аломати

28-03-2022, 11:34 197 Ўқиш режими + -
Ҳозирги кунда айрим тоифалар мўмин-мусулмонларни мазҳабсизликка чорлаётганликларини гувоҳи бўламиз. Мазҳабсизликка чақириш бахтсизлик аломатидир.   
Исломдаги фиқҳий мазҳаблар ҳижрий III асрдан сўнг пайдо бўлгани боис бидъат ишлардан саналиб, сунна таълимотига кўра ҳар бир динга киритилган янгилик шубҳасиз залолатга маҳкумдир. Саҳобаи-киромларнинг барчаси Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатигагина мурожаат қилганлар. 
Улуғ алломалар ҳам ўз даврида муаййан бир мазҳабда бўлганлар. Имом Яҳё ибн Маин машҳур муҳаддисларнинг устози ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Яҳё ибн Маъин билмаган ҳадис – ҳадис эмас”, – деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан, фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маъиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани мадҳ этиб, бошларига кўтарган. 
Яҳё ибн Маъин шундай дейдилар: “Мен қироатда – Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман”.
Бугунги кунда бемазҳабликка чақирувчи тоифаларнинг иддолари ғаразли бўлиб,  бумазҳаб умматни  эса ўзлари хоҳлаган томонга бошлашдир.
Аллоҳ таоло барчамизни бемазҳабликдан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Бекмурод Сахриев,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилояти вакиллигининг масъул ходими