1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН РЎЗАСИ НИМА УЧУН ТУТИЛАДИ?

30-03-2022, 15:55 653 Ўқиш режими + -
  1.                           Дарҳақиқат, Рамазон рўзаси Ислом динининг рукнларидан биридир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар “ Ислом беш нарса устида бино қилинган.  Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (с.а.в) Унинг пайғамбари эканига гувоҳ бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”  (Имом Бухорий, Муслим ривоятлари).  Ҳар бир киши Ислом рукнларини бажариши билан мўмин-мусулмонга айланади.   
                      Маълумки, Аллоҳ таоло  мўмин-мусулмонларга рўза тутишни фарз қилган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “ Эй иймон келтирганлар! Сизлардан авалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз” (Бақара сураси, 183-оят).  
          Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон” шундай баён қилинади: “Бақара сурасининг 183-185-оятларида Рамазон  ойи рўзаси ҳукмлари ва ҳикматлари баён этилган. Аллоҳ таоло мўминларга қарата олдин ўтган бошқа қавмлар каби Ислом умматига ҳам рўза фарз қилингани хабарини беряпти ва рўза тақвадорлик белгиси эканини ҳам таъкидлаяпти”.   
                        Рамазон ойи рўза фарз қилинган ойдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту-фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир. Сиздан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, бошқа кунларда саноғини тўлдирсин...” ( Бақара сураси,185-оят).  
                     Юқоридагилардан хулоса қилиб айтамизки, ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон рўзасини Аллоҳнинг буйруғини адо қилиш учун тутади. Мўмин-мусулмоннинг Аллоҳнинг фарзини, буйруғини адо қилиш мақсади эса Аллоҳнинг розилигини топишдир. 
                    Аллоҳ таоло тутаётган Рамазон рўзаларимизни мақбул айлаб, Ўзининг розилигига мушарраф қилсин!  
     
                                Руҳиддин Акбаров.