1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ихтилофни юзага келтиришга уринадиганларга раддия

31-03-2022, 17:00 105 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида мўъмин-мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришга уринадиган кишилар учраб турибди. Аслида Ислом дини мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқаришни қоралайди. 
Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Исломда пайдо бўлган ва одамлар унда ихтилоф қилган ҳар қандай масала борки, агар ўша ихтилоф одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа келтириб чиқармаган бўлса, биламизки, у Исломдаги масала экан. Агар пайдо бўлган ҳар қандай масала одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа ва бўлинишни келтириб чиқарса, биламизки у диндан эмасдир. 
Ҳар хил бўлар бўлмасга мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқариш мусулмонларни заифлаштиради,уларни тарафкашликка ўтишга йўналтиради. Бу эса мўъмин-мусулмонлар зарарли ишдир. 
Ислом динига, мўъмин-мусулмонларга фойдамиз тегмаса, ҳеч бўлмаса уларга зарар беришдан тийилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМининг Қашқадарё вилоятдаги вакилик ходими,   
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби