Ҳозирги кунда баъзи тоифалар жамият кишилари орасида фитна-фасод ишларни тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. Ислом динида бузғунчилик қилиш қораланади. Бузғунчиликнинг ҳар қандай кўриниши оғир гуноҳ ҳисобланади.
Айрим тоифалар ўзлари билиб туриб, фитна-бузғунчилик ишлар билан шуғулланадилар. Уларнинг бузғунчи ишларни ёйишдан мақсади мусулмонларни чалғитиш, улар орасига ихтилоф, нифоқ солишдир.
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Шу сабабли бузғунчи ишнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!
Р, Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими, Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби