1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Рўза нима?

1-04-2022, 10:23 442 Ўқиш режими + -
 “Рўза”   сўзи  ўзбек тилига бошқа тилдан кирган сўзлар бўлиб, у алоҳида маъноларни англатади. Шу сабабли бу сўзни ишлатишда унинг маъноларига аҳамият бериш муҳим ҳисобланади. 
                    “Рўза” сўзи нима маънони англатади?
“Рўза” форс тилдан ўзбек тилига кирган сўз бўлиб, унинг ўзагида форсий “ рўз” яъни”  кун” маъносини англатувчи сўз ётади.  Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “ Рўз -форсча кун, кундуз пайт, бир кеча-кундуз; сана; давр” дейилади.  “ Рўза” сўзи кун бўйи ейиш, ичиш ва шаҳвоний яқинликдан тийилиш деган маънони англатади. Ислом дини шариятида эса махсус ният билан кун бўйи ейиш, ичиш ва шаҳвоний яқинликдан тийилишга рўза яъни арабча “сиййом”  дейилади. Рўза ( сиийом) Ислом динида фарз бўлган амалардан биридир.   Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да: “ Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Шоядки, тақвадор бўлсангизлар” дейди.   (Бақара сураси, 183-оят).
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да:“Аллоҳ таоло мўминларга қарата олдин ўтган бошқа қавмлар кабиИслом умматига ҳам рўза фазр қилингани хабари беряпти ва рўза тақвадорлик белгиси эканини ҳам таъкидлаяпти. Шубҳа йўқки, комил адо этилган рўза ибодати мусулмонни ахлоқан ва маънан юксак мақомга-тақво мақомига етказади. Пайғамбар (с.а.в.) таъкидлаганларидек, рўза қалқондир, у гуноҳ қилишдан, турли жисмоний иллат ва хасталиклардан, охират азобидан сақлайди. Араб тилидаги “савм”(рўза) луғатда “ўзни тийиш” деган маънони англатади. Шаръий истилоҳда эса муборак Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлар ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик “рўза” дейилади. Рўза тутиш Ислом динининг беш рукни(асоси)дан биридир. Қуръон ва суннат билан собит бўлган. Зеро, рўза ибодати билан нафс тарбияланади,шаҳвоний ҳою-ҳаваслар жиловганади. Рўза тутиб, инсон комил халқларга эга бўлади. Комил хулқли инсонлар яшаган жамиятда осуда ва тинч-осойишта ҳаёт ҳукм суради”дейилади. 
Хулоса қилиб айтамизки, рўза неъматини берган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!  Аллоҳ таоло барчамизни рўза неъматига шукр қиладиганлардан қилсин!
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими