



Куни кеча мусулмонлар интизорлик билан кутган кун келди.01.04.2022 мусулмонлар рўзаий рамазонга таёргарлик бошланиб кетди, ҳамма кўтаринки руҳда саҳарлик ва ифторликлар учун елиб югириб, бозорларимиздан одам аримади.Қарши шаҳридаги Кукгумбаз жоме масжиди ҳар дойимкидан ҳам жуда катта таёргарлик билан қарши олинди.кириш йўлакларида шарлар Рўзаий Рамазон шукуҳи акс этувчи банерлар ва саҳарлик ифторлик вақтлари ҳар бир кириш чиқиш жойларда қўйилди.20:20да Устоз домла Раҳматилло Усмонов барча инсонларни муборак ой билан табриклаб, бу ой аҳамяти тўғрисида энг зарурий тавсиялар ва эшитганда тасирланадиган чиройли амру-маъруф қилдилар. Кеч соат 21:00 муаззин азон айтиб биринчи таробеҳ намозига чақирди,ва устозимиз Раҳматилло Усмонов дуолари билан Яҳё қори Аҳмедов хатмул қуръони бошлаб юборди.Таробеҳ жуда чиройли бўлиб ўтди. 70-80 ёшли отахонлар ҳам қатнашиб бугунги тинч омон кунмиздан рози бўлиб юртимизни ва барча мўмин мусулмонларни кўпдан кўп дуолар қилдилар.