1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МАҲР ВА УНИНГ ҲУКМЛАРИ.

21-02-2020, 19:15 613 Ўқиш режими + -


МАҲР ВА УНИНГ ҲУКМЛАРИ.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

        Маҳр никоҳ ақди ёки эр-хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериши озим бўлган молдир.

      Маҳр турли номлар билан номланади. Қурьони Каримда маҳр сўзи ўрнига садоқ, садақа, ажр, фариза, наҳла каби лафзларда ишлатилган.

       Баьзи уламолар маҳрнинг ўнта исми бор деганлар. Бизда “маҳр” сўзи машҳур бўлиб кетган  ва бўлғуси келинга бериладиган мол шу ном билан аталади.

 

     Маҳрниг ози ўн дирҳамдир. Агар ўндан ози айтилган бўлса ҳам, ўн дирҳам вожиб бўлади. Агар ундан бошқани айтган бўлса, икковларидан бири вафот этганда ёки саҳиҳ ҳилват бўлганда аталган нарсани бериш вожиб бўлади. 

        Аллоҳ таоло нисо сурасининг 4- оятида шундай марҳамат қилади.

      “Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин. Деган

Аёл маҳрни олгандан кейин нима қилса, ўзи билади. 

    Саҳл ибн Саьд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

    “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уйланмоқчи бўлган кишига”

“Агар бир темир узук бўлса ҳам топ” дедилар.

Ул зот бирор никоҳни маҳрсиз қўймаганлари собитдир.

Мусулмонларнинг барчаси никоҳ маҳрсиз бўлмаслигига ижмоь қилганлар.

 

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам”

“Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ”,- дедилар.

      Маҳрга бериладиган нарса айнан пул бўлиши шарт эмас. Кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш, мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса, жоиз. Киёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса ҳам, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериш лозим бўлади.   

       Маҳр бериш вожиб амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.

      Ушбу оятда эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда ва маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.

Қашқадарё вилояти Косон тумани 

“Катта   масжид”  имом хатиби:                 Н.Абдуллаев