Аллоҳнинг раҳматидан бенасиб қолманг!
6764
4-04-2022, 11:52
255
Ўқиш режими
+
-
Рамазон ойи муборак ой. Унда Аллоҳ таолонинг раҳмати, мағфирати, ҳидояти бўлиб туради.
Айниқса, Рамазон ойида кимки рўза тутаман деб, ширин.уйқудан кечиб, сахарликка ошиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати бўлади.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Аллоҳ таолонинг ҳидояти, мағфирати ва раҳмати барчамизга мушарраф бўлсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими