1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тажаввузкорлик

5-04-2022, 17:31 237 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар ҳозирги пайтда Ислом дини орқали тажаввузкорликни тарғиб қилмоқдалар. Тажаввузкорлик эса Ислом динида йўқ.
Ислом дини бир инсонга тажовуз қилишни бутун инсониятга тажовуз қилиш ёки бир инсон ҳаётини сақлаб қолишни бутун инсониятни сақлаб қолиш, дея баҳолайди. 
Аллоҳ таоло айтади: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса, барча одамларни тирилтирган кабидир”( “Моида” сураси, 32-оят). 
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади:“Аллоҳ таоло бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш, қотиллик, зулм, одамларга жабр-ситам қилишни манъ этган. Буларнинг барини Қуръони карим улкан бузғунчилик деб атайди.. бузғунчиларнинг жойи эса жаҳаннамдадир. Аллоҳ таоло Бани Исроилга қотиллик қилмаган ёки ер юзида фасод тарқатмаган одамларнинг жонига қасд қилишдан қайтариб, улардан аҳднома олган, аммо пайғамбарлари аниқ ҳужжатлар келтирганига қарамай, айнан улар тарихда кўп ҳолларда бузғунчилик ва фитна сабабчилари бўлишган”. 
Тажаввуз жамиятга, бутун инсониятга ёт нарсадир. Тажаввуз тинчлик, осойишталикка тараққиётга таҳдиддир. Шу сабабли ҳар биримиз тажаввуздан сақланмоғимиз лозим бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими