1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фитнани уйғотманг

6-04-2022, 17:54 489 Ўқиш режими + -
Ҳамма даврларда ухлаб ётган фитнани уйғотишлик ёмонлик олиб келган. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Фитна ухлаб ётгувчи нарсадир. Уни уйғотган одамга Аллоҳнинг лаънати бўлсин” (Имом Аҳмад ривояти).
Ижтимоий тармоқларда баъзи кишилар турли хил йўллар билан одамлар орасида фитна уйғотиш, жамият кишилар орасида бирдамликни йўқотишга ҳаракат қилмоқдалар. 
Аллоҳ таоло “Қурьони Карим”да шундай дейди “Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрарлар. «Унда уруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан чиқариш Аллоҳнинг ҳузурида унданда катта гуноҳдир. Фитна қатлдан каттароқдир», – деб айт. Агар қодир бўлсалар, сизларни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши уруш қилаверадилар. Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар”. (Бақара сураси, 217-оят).
Ушбу оятда кўриниб турибдики, барча мўмин мусулмонлар ўртасида раҳна соладиган фитналардан огох бўлиб яшамоқлиги даркор. 
Хулоса қилиб айтамизки, турли хил фитналардан сақланалишлик бугунги кундаги муҳим вазифалардандир. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин, ҳақ йўлда бўлиб, икки дунё саодатини қўлга киритиш бахтини ҳаммамизга мушарраф қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими