1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Огоҳлик - давр талаби

23-12-2022, 10:18 381 Ўқиш режими + -
     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! 
Ўз каломида “Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир”, – деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!  Бизларга Исломни тўла тўкис етказган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламга дуруд-у саловатлар бўлсин!
Аллоҳ таоло борлиқни яратгандан буён борлиқда нур ва зулмат, оқ ва қора, яхши ва ёмон, адолат ва зулм каби қарама-қаршилиларга дуч келамиз. Шундай экан бутун борлиқни яратган зот Аллоҳ таоло ўзи яратган бандалари учун дунё ва охиратда манфаатли бўлган ўзининг мукаммал дини Исломни туширди. 
Яхшилик билан бирга ёмонлик бор экан. Ислом бор экан куфр ҳам мавжуддир, зеро Ислом дини фақат яхшиликдан иборатдир. Исломнинг ривожи ва барқарорлиги учун маълум бир омиллар бўлгани сингари Исломни бузадиган омиллар ҳам мавжуддир. Жамиятларда Исломнинг гўзаллиги, поклигини сақлашга хизмат қилаётган фидокор инсонлар бор, шу билан биргаликда Исломни бузишга, вайрон қилишга, ҳаттоки ер юзидан йўқотишга ҳаракат қилганлар ҳам тарих саҳифаларида бўлган ва ҳозир ҳам топилади. Албатта, улар ўзларининг бу ёвузликлари учун бир қанча усуллардан фойдаланиб келишади. Хусусан, бугунги кунимизда ҳам Ислом динини терроризм ва экстремизмга боғлаш, Ислом номи билан турли жамият ва давлатларда турли ёвузликларни амалга ошириш кенг авж олган. Ваҳоланки, бу ишларнинг Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавакат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида бутун дунё аҳлига қарата: “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини йетказишни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – деган фикрлари Ислом деганда хаёлига ёвузлик, қўпорувчиик келадиган инсонлар Ислом ҳақида қайтадан ўйлаб кўришга, фикр юритишга чорлайди.
Сўзимиз аввалидаги “Исломни бузадиган нарса нима эканлигини бизга Зиёд ибн Худайр розияллоҳу анҳу баён қилиб берадилар. У зот айтадилар: Менга Умар розияллоҳу анҳу: “Исломни бузадиган нарсани биласанми?” – дедилар. Мен: “Йўқ, билмайман”, – дедим. Умар розияллоҳу анҳу: “Исломни олимнинг қоқилиши, мунофиқнинг Қуръон билан баҳс қилиб талашиб-тотишишива адашган Имомларнинг ҳукм қилиши бузади” , – дедилар. (Доримий ривоаяти)
Бу ҳадис шарҳида уламолар “Исломни бузишдан” мурод Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Ислом беш нарса устига қурилган” ҳадисларидаги беш рукннинг бузилишидир.  Ана шу беш арконнинг бузилиши Олимларнинг қоқилишидан ва ҳавосига эргашиб амри маруф ва наҳйи мункарни тарк қилиши сабабли бўлади. Бидъатчиларнинг тортишуви ва ўзларининг заиф шархларини ушлашлик билан бидъатда туришда ҳаддан ошишлари сабабли ва адашган имомлар зулмининг зоҳир бўлиши ва сохтакорларнинг ҳукм қилиши сабабли бўлади дейишган. Олимнинг қоқилиши кейин икки хислатга сабаб бўлганлиги учун биринчи зикр қилинган деганлар. Шунинг учун ҳам Ислом душманларининг доимий ҳаракатлари уламоларга қаратилган бўлади. Чунки уламолар ҳар замонда ноинсоний ҳаракатларга қаршилик қилиб сабот билан ҳақнинг ҳимоясида туришган. Бу ҳолатлар барчамизни огоҳ бўлишга ва илм-маърифат билан жаҳолатга қарши туриб ҳаракат қилишга ундайди.
 
Хуррамов Исроил 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти талабалси