Рамазон ойидан ҳам бир неча кун ўтди. Рамазон рўзасини Аллоҳнинг розилигини истаб тутар эканмиз, ундаги мустаҳаб амалларини билиб қўйиш манфаатлидир. Рўзанинг қуйидаги муотаҳаблари бор:
1. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш;
2. Бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш;
3. Шом намозини ўқишдан олдин оғиз очиш;
4. Ортиқча сўз ва амаллардан тийилиш;
5. Рўзани бузмайдиган аммо ҳузрбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш;
6. Оила аъзоларига саҳарлик ва ифторлик қилиб бериш;
7. Хайру эҳсонни кўпайтириш;
8. Илм ўрганишни кўпайтириш;
9. Қуръон ўқишни, илм ўрганишни ва салавотларни кўпайтириш;
10. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.
Аллоҳ тутаётган рўзаларимизни Ўз даргоҳида мақбул бўлсин!
Р, Акбаров